Fresh-berry очиш бизнес ғояси

Телефонни кўриш
Жойлаштирилган: 25.04.2024
Янгиланган: 27.04.2024

Fresh-berry очиш бизнес ғояси

Fresh-berry – бу янги сиқилган шарбатлар ва улар асосида бошқа ичимликлар тайёрлаш ҳамда сотишга ихтисослашган стационар дўконча. Ушбу бизнес юқори рентабеллик ва кам харажат (унга ўртача ҳисобда 3300 дан 5 000 доллар маблағ сарфланади) ҳисобланади.

Ушбу барни жойлаштириш учун катта майдон талаб қилинмайди. 4-6 квадрат метр майдонда тўлиқ пункт очиш мумкин. Бошқа шунга ўхшаш бизнеслардан фарқли ўлароқ, бундай барда тақдим этилган маҳсулотларнинг бутун йил давомида харидори бўлади. Ёзги мавсумда одамлар чанқоғини қондириш учун табиий мевалар асосидаги салқин ичимликлар, қиш ойларида эса витаминларга бой соғлом коктейль сифатида сотиб олишади.