Декоратив наливной поллар ишлаб чиқариш бизнес ғояси

Телефонни кўриш
Жойлаштирилган: 15.04.2024
Янгиланган: 25.04.2024

Декоратив наливной поллар ишлаб чиқариш бизнеси

Инвестиция: $ 2 000

Сўнгги пайтларда декоратив наливной поллар тобора оммалашиб бормоқда. Шу боис мазкур бизнес тадбиркорларни жалб қилаяпти. Чунки бизнесни амалга ошириш учун нисбатан кичик капитални талаб қилади. Муҳими бундай компаниялар хизматларига талаб жуда юқори.

Наливной полни ташкил этувчи компонентлар ёнғинга чидамлидир. Бизнес бошлаш учун технологияни ўрганиш ва барча керакли материалларни сотиб олиш кифоя. Иш бошлаш учун дастлабки харажат таълим олишдир. Бунинг учун (4-5 миллион сўм) маблағ талаб этилади. Бепул илм олиш ҳам имкони бор.

Дастлабки харажатлар тахминан 2 – 2.500 долларни ташкил қилади. Жумладан, таълим, асбоб-ускуна ва материаллар асосий харажатларни ташкил этади. Кўникмаларни машқ қилиш ва малакани ошириш учун мутахассислар биринчи навбатда ўзингиз, дўстларингиз ёки танишларингиз учун сарфланадиган материаллар нархида бир нечта буюртмаларни бажаришни маслаҳат беришади.