Bamperball ўйини бизнес режаси.

Нарх
2500 у.е.
Телефонни кўриш
O'zbekiston bo'ylab
Жойлаштирилган: 27.05.2024
Янгиланган: 27.05.2024

Bamperball 8 кишилик ўйин тури бўлиб, баллон ичида ҳеч қандай қоидаларсиз амалга оширилади. Баллон ичига кириб олган ўйинчилар ҳаракат билан, соғлом турмуш тарзини тарғиб этади. Шу билан биргаликда яхши даромад олиб келувчи бизнес саналади. Bamperball ўйини бизнесини бошлаш учун умумий ҳисобда 2 500 $ доллар сарф этилади. Битта баллон нархи 250 $ ташкил этмоқда. Баллон биргаликда шишириш учун насос ҳам қўшиб берилади. Бугунги кунда 1 соатлик ўйин ижараси 500 минг сўм. Бу кунига ўртача 2 та ўйин буюртма олинганда 1 млн сўм савдо деганидир. Демак, ойига 30 млн савдо. Савдонинг 50% ини харажатлар учун чиқариб ташланганда. 15 млн сўм фойда қолмоқда. Бизнес учун тикилган маблағ икки ойда қопланади. Харажатлар ҳам унчалик кўп эмас. Баллонларни олиб юришга ўртача ҳажмдаги масалан, “Labo” автомобили ва спорт майдони ижараларига, ўйин бошлаш ҳамда тугаганда йиғиштириш, саранжомлаш ишлари, ходимга маошдан иборат. Қувват ва адреналинга бой бизнес билан шуғулланишни истасангиз ҳаракатни ҳозирдан бошланг.

@bamperbol.uz